АҚШдаги сунъий “Марс”да 8 ойлик ҳаёт кечириш ниҳоясига етди
Ҳавайи оролларидаги университет олимлари Мауна-Лоа тоғи ёнбағирларидаги 8 ойлик HI-SEAS дастури муваффақиятли якунланганини эълон қилишди. Унга кўра, кўнгиллилар Марсдаги қароргоҳ сифатида барпо қилинган ҳудудда 8 ой истиқомат қилишди, деб ёзмоқда Space.com
"Биз узоқ муддатли фазовий экспедицияларни ташкил этиш мутлақ мумкинлигини исботладик. Албатта, техник ва руҳий омиллар ҳам бор. Буларни, хусусан, HI-SEAS ёрдамида енгиб ўта оламиз. Етарли даражада куч сарфласак уларнинг ҳаммасини ҳал қилса бўлади", — деган лойиҳа иштирокчиларидан бири Laura Lark.
HI-SEAS тажрибаси бошқа шу каби тадқиқотлардан шуниси билан фарқланадики, унинг "экипаж" аъзолари Марс ёки Ойга парвозни эмас, балки уларда “ҳаёт” кечиришга уринишади. Лойиҳа иштирокчилари қароргоҳ ҳудудини истаган вақтда тарк этиши мумкин, бироқ бунинг учун скафандрни кийиб олишлари талаб этилади.
Университет матбуот хизмати хабар қилишича, қароргоҳдаги турмуш шароити имкон даражасида Марсдаги муҳитга мослаштирилган. Жумладан, "Ер" билан алоқада 20 дақиқалик кечикиш бор. 4 эркак ва 2 аёлдан иборат экспедиция иштирокчилари бир неча ойда бир марта сув ва маҳсулотларни олишади ҳамда НАСАнинг Марсдаги қароргоҳини ташкил этишда зарур бўлган барча хавфсизлик чораларини қўллашади.
Ушбу лойиҳа НАСА томонидан беш йилдан бери молиялаштирилади. Унинг доирасида Марсга 4 марта "сафар" уюштирилди. Сўнгги тажриба 2016 йил августида якунланган эди. Жорий тажриба шу йил февраль ойида бошланганди.
Олимлар мазкур тажриба доирасида Марсдаги муқобил ҳаёт ҳамда Қизил сайёра юзасида илмий тадқиқотлар ўтказишга эътибор қаратишди. НАСА ушбу тажрибалар натижалари Марс ёки Ой бағрида ҳақиқий қароргоҳ тузишда ёрдам беради.
Эндиликда, Ҳавайи университети олтинчи "сафар"га тайёргарлик кўра бошлади. У ҳам 8 ой давом этади. Унинг илмий мақсад ва вазифалари HI-SEAS мутахассислари кўнгиллиларни танлай бошлаганда маълум қилинади.
Мавзуга оид
15:46 / 14.11.2024
“Абадий химикатлар” ёшларда буйрак шикастланишига олиб келиши мумкин — тадқиқот
19:30 / 12.11.2024
Ёнғоқлар орттирилган ақлий заифликка чалиниш хавфини камайтиради — тадқиқот
20:08 / 10.11.2024
Хитойга тегишли марсоход Марсда қадимий океан изларини топди
10:56 / 07.11.2024