20:34 / 20.09.2017
9207

Москвалик бошига 11 марта болға билан урилгандан кейин омон қолди

Москвалик эркак севгилисининг собиқ йигити унга ҳужум қилиб, бошига 11 марта болға билан ургандан кейин омон қолди. Бу ҳақда Москва шаҳри ички ишлар бошқармаси сайтида маълум қилинди.

Воқеа Москва шимолида юз берган. 22 ёшли гумонланувчини бу жиноятни содир этишга у билан бир вақтлар учрашиб юрган 19 ёшли собиқ севгилиси ундаган. Жиноятчилар 25 ёшли жабрланувчи ортидан бир неча ҳафта кузатиб юришган.

Гумонланувчи биринчи зарба билан жабрланувчини йиқитиб, унга яна 10 марта болға билан зарба берган. Сўнгра у жабрланувчининг телефонини олиб, воқеа жойидан яширинган. Ушбу ҳужум видеокузатув камералари томондан қайд қилинган.

Ҳозирда жабрланувчи шифохонада қолмоқда. Ушбу жиноят юзасидан "Талончилик" моддаси бўйича жиноий иш қўзғатилган. Гумонланувчилар ҳибсга олинганлар.

Top