Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сирдарёлик фермерлар Республика Кенгаши конференциясига ўз вакилларини сайладилар
Бугунги кунда фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилишда, тизимда бозор механизмларини жорий этишни давр тақозо этмоқда.
Шундан келиб чиққан ҳолда, Ўзбекистон фермерлари кенгаши қарорига кўра Кенгашни Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши сифатида қайта ташкил этиш бўйича навбатдаги конференция ўтказилиши режалаштирилган.
Шу муносабат билан, жорий йилнинг 14-16 сентябрь кунлари Сирдарё вилоятининг барча туманлари ҳамда 18 сентябрь куни вилоят фермерлари кенгашининг навбатдаги конференция тадбирлари юқори савияда ўтказилди.
Ўтказилган тадбирларда Кенгашни Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши сифатида қайта ташкил этиш бўйича кун тартибидан ўрин олган масалани кўриб чиқиш учун вилоятдан ишонч билдирилган вакиллар сайлаб олинди.
Туманларда ўтказилган тадбирлар давомида вакил сифатида ҳудудий кенгашлар конференцияларида иштирок этиш учун вилоятда фаолият юритаётган барча фермерлар номидан 128 нафар вакиллар сайлаб олиниб, ўз навбатида ҳудудий фермерлар кенгашлари конференциясида иштирок этган ҳар 5 та фермер хўжалиги раҳбарлари номидан 1 та фермер хўжалиги раҳбари, жами 26 киши Республика Конференциясида вакил сифатида иштирок этиши бўйича қарорга келинди.
Мавзуга оид
18:05 / 16.06.2026
“Э, онангни... 11 гача ёпмасанг, тиқиб юбораман!” — Музработда фермерлар ҳақоратланди
10:45 / 12.05.2026
Фермерлар учун дизель ёнилғиси бўйича субсидия жорий этилди
09:57 / 12.05.2026
Пахта ва буғдой етиштирувчиларга янги молиявий имтиёзлар берилади
22:59 / 05.05.2026