ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари колония ва ахлоқ-тузатиш муассасаларига борди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 5 июлдаги ПФ-5106-сонли Фармони ва 2017 йил 11 августдаги ПҚ-3200-сонли Қарорида кўзда тутилган ислоҳотларга мувофиқ вояга етмаганларга нисбатан одил судловни қўллаш тизими соҳасида Ўзбекистон Ҳукумати билан келгусида ҳамкорлик қилиш имкониятларини ўрганиш учун 2017 йил 15-19 сентябр кунлари ЮНИСЕФ ташкилоти вакиллари Бош прокуратура билан биргаликда ўғил болалар учун мўлжалланган тарбиялаш колонияси ва иккита ихтисослаштирилган ўқув ахлоқ-тузатиш муассасаларига ташриф буюрди.
“ЮНИСЕФ Ўзбекистон Ҳукуматига мазкур муассасаларга кириш имкониятини тақдим этишга тайёр эканлигидан мамнуният билдирди, чунки ЮНИСЕФ Ўзбекистонда озодликдан маҳрум этилганлар жазони ўтайдиган муассасасига кириш имконига илк бор эга бўлмоқда. Бундай саъй-ҳаракатлар БМТ инсон ҳуқуқлари бўйича Қўмитасининг вояга етмаганларнинг озодликдан маҳрум бўлган жойлардаги аҳволига оид 2013 йилда тақдим этилган тавсияларини амалга ошириш йўлидаги биринчи қадамдир”, - дейилади ЮНИСЕФ хабарида.
Озодликдан маҳрум этилиш ҳар бир бола учун оиладан ажралиш, жамиятдан узоқлашиш демакдир. БМТнинг бола ҳуқуқлари тўғрисидаги Конвенциясига мувофиқ озодликдан маҳрум этилган болалар ҳам бошқа болалар эга бўлган ҳуқуқларнинг барчасига эга бўладилар. Умуман олганда, озодликдан маҳрум этиш жараёни шундай ташкил қилиниши лозимки, болаларнинг ҳуқуқлари ҳимоя қилинсин ва таъминлансин ҳамда бола жазони ўтаб бўлиб, қайтиб келганидан кейин унинг жамиятдаги амалий роли рағбатлантирилсин. Озодликдан маҳрум этиш, қачонки бошқа мақбул ечимлар мавжуд бўлмаган ҳолда, энг охирги чора сифатида қўлланилиши даркор.
“Ташрифимиз чоғида биз ушбу муассасаларда болалар учун энг маъқул шароитларни таъминлаш ва болаларнинг жамиятга реинтеграциялашуви жараёнини яхшилаш имкониятларини яратиш мақсадида келгусидаги ҳамкорлигимизни муҳокама қилдик, - деди ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Саша Грауманн. - ЮНИСЕФ ташкилоти БМТ инсон ҳуқуқлари бўйича Қўмитасининг тавсиялари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 11 августдаги ПҚ-3200-сонли Қарори ва 2017 йил 5 июлдаги ПФ-5106-сонли Фармонида кўзда тутилган йўналишларга мувофиқ, вояга етмаганларга нисбатан одил судловни қўллаш тизимида ислоҳотларни амалга оширишда Ўзбекистон Ҳукуматига кўмаклашишга тайёр эканлигини яна бир бор тасдиқламоқда”.
Мавзуга оид
14:33 / 07.11.2024
ЮНИСЕФ: Ғазода икки кун ичида 50 дан ортиқ бола ҳалок бўлди
18:21 / 26.10.2024
Россияда колониядан қочганларнинг тўрт нафари қўлга олинди
15:29 / 26.10.2024
Россияда колониядан 6 нафар маҳбус қочиб кетди
13:10 / 05.10.2024