Жаҳон | 09:54 / 21.09.2017
13889
1 дақиқада ўқилади

Қозоғистоннинг 10 йилга қамалган собиқ бош вазири муддатдан аввал озодликка чиқди

Архив фото

Қозоғистон собиқ бош вазири Серик Ахметов муддатдан олдин озодликка чиқди. У 2015 йилда 10 йилга озодликдан маҳрум этилганди. Бу ҳақда Tengri News хабар бермоқда.

Хабарда айтилишича, у Қарағанда вилоятидаги колония дарвозасидан чиқиб, автомобилга ўтирган ва кетиб қолган.

«Мен режалар билан ҳали бир қарорга келганим йўқ. Нима билан шуғулланишимни вақт кўрсатади. Ҳозир уйга бораман», - деган у колония олдида йиғилиб турган ОАВ ходимларига.

Ахметов пора олиш, хизмат ваколатларини суиистеъмол қилиш, тадбиркорлик фаолиятида ноқонуний тарзда иштирок этиш ва ўзганинг мулкини жуда катта миқдорда ўзлаштиришда айбланганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид