Спорт | 22:29 / 21.09.2017
13123
2 дақиқада ўқилади

Самбо спорт тури Осиё ўйинлари дастурига киритилди

Фото: ИТАР-ТАСС

Осиё ўйинлари дастурига илк маротаба самбо спорт тури бўйича мусобақалар киритилди. Бу ҳақда RT хабар бермоқда.

"Самбо спорт тури тарихида янги саҳифа очилаётгани билан ушбу спорт турининг барча ихлосмандларини табрикламоқчиман. Бугун самбонинг Олимпиадага қўшилишига сезиларли таъсир қилиши мумкин бўлган ҳаққоний, муҳим қарор қабул қилинди. Ҳеч кимга сир эмаски, Осиё ўйинлари Олимпия ўйинларининг муқобили ҳисобланади ва унинг бу ўйинлар дастурига киритилиши катта муваффақиятдир. Кейинги йилда самбога 80 йил тўлади ва бутун дунё самбочилари мусобақаларда бу юбилейни кенг нишонлашлари мумкин бўлади", деб айтган Халқаро самбо федерацияси президенти Василий Шестаков.

Осиё ўйинларида самбо бўйича мусобақалар 6 та: эркаклар орасида 62 кг, 74 кг, 90 кг гача  ва аёллар ўртасида 56 кг, 64 кг ва 72 кг гача вазн тоифаларида ўтказилади.

Эслатиб ўтамиз, навбатдаги 18-сонли Осиё ўйинлари Индонезиянинг Жакарта ва Палембанг шаҳарларида 5-20 декабрь кунлари бўлиб ўтади. Ўйинларда Осиёнинг 45 та давлати вакиллари беллашадилар.

Мавзуга оид