МХХ валютафурушларга қарши махсус амалиётлар ўтказди
Ўзбекистонда пул-кредит сиёсатини либераллаштириш сентябрь ойида бошланган бўлиб, бу, экспертларнинг фикрига кўра, мамлакат экспорт салоҳиятини янада яхшилаш, инвестицион ва бизнес муҳитини яхшилашнинг асосий омиллардан бири бўлади.
5 сентябрдан бошлаб резидент- жисмоний шахслар айирбошлаш пунктларида валютани бозор курси бўйича сотишмоқда. Чет эл валютасидаги ҳар қандай суммани тижорат банкларининг конвертация бўлимларида халқаро тўлов карталарига ўтказган ҳолда сотиб олиш ва чет элда чекловсиз фойдаланиш мумкин. Марказий банк маълумотларига кўра, аҳоли яратилган имкониятлардан фаол фойдаланмоқда. Конвертация очилганидан кейин биринчи ҳафтада банкларга хусусий шахслардан 200 млн. ва жисмоний шахслардан 100. млн. доллар топширилди.
Яқинда Марказий банк ўз валютасидан эркин фойдаланиш кафолати доирасида, валюта тушумига эга бўлган якка тартибдаги тадбиркорлар ва фермер хўжаликларининг ўзларининг банк ҳисобварағидан чет эл валютасини ечиш ҳуқуқини берувчи тартибни жорий этди.
Шунга қарамай, валюта соҳасида ҳали салбий ҳолатлар учраб турибди. Уларни бартараф этиш, иқтисодиётнинг шаффофлигини таъминлаш учун Миллий хавфсизлик хизмати бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари билан биргаликда нақд валютанинг ноқонуний айланиши ва у билан боғлиқ амалиётларни тўхтатиш бўйича самарали чора-тадбирларни амалга оширмоқда.
“Яқинда Қорақалпоғистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати ходимлари, Бош прокуратура билан биргаликда Нукус шаҳридаги деҳқон бозорида (Нукус деҳкон бозори) бир доллар учун 8250 сўмлик курсда 2 минг АҚШ долларини ноқонуний алмаштириш ҳолати бўйича Қубатбой Йўлдошев, Исоқ Убайдуллаев ва Раж Алламжаровларни қўлга олдилар. Махсус амалиёт вақтида ушланган шахслардан 2 минг доллар ва 796 минг сўм маблағ ашёвий далил сифатида олинди”, - дея хабар берди ҳуқуқ-тартибот идорасининг вакили.
Фарғона вилоятида МХХ тезкор ходимлари бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари вакиллари билан биргаликда, Олтиариқ туманининг Капчугай қишлоғида фуқаро Жавлонбек Эргашевни 8 минг долларга тенг бўлган валютани бир доллар учун 8050 сўмлик курси бўйича, умумий миқдорда 64,4 млн. сўмга алмаштириб бериш ҳолати учун қўлга олишди.
Эргашевнинг автомобили кўздан кечирилганда, 14,7 минг доллар ва 16,7 миллион сўмдан ортиқ маблағ ашёвий далил сифатида олинди. Терговга қадар тадбирлар давомида, ушланган шахс аввал мижоз Муҳаммадали Расулов билан учрашишга улгургани ва унга ноқонуний равишда бир доллар учун 8050 сўмлик курс бўйича 11,8 минг долларни 95 миллион сўмга алмаштириб берганлиги аниқланди.
"Расулов автомашинаси кўздан кечирилганда, у Эргашевдан олган 95 миллион сўм топилди. Дастлабки тергов давомида мижоз ўз айбини тан олди ва ўз ихтиёри билан топилган маблағни ашёвий далил сифатида тақдим этди. Умуман, махсус амалиёт вақтида тезкор ходимлар томонидан 14,7 минг доллар ва 175,6 миллион сўмдан ортиқ маблағ олиб қўйилди”, - деди МХХ ходими.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент К. Йўлдашев, И. Убайдуллаев, Р.Алламжаров, Ж. Эргашев ва М. Расуловга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) бўйича жиноий иш қўзғатди. Ҳозирда барча ҳолатлар бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
19:37 / 31.10.2024
«Валюта курсининг 1 фоизга қадрсизланиши инфляцияга 0,3-0,4 фоиз таъсир кўрсатиши мумкин» - МБ раиси
16:07 / 22.08.2024
Муомаладаги нақд пул миқдори биринчи марта 50 трлн сўмдан ошди
11:36 / 04.08.2024
Bitcoin ва доллар арзонлашди, олтин қимматлашди – халқаро молия бозори шарҳи
21:38 / 10.07.2024