Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Назарбоев: Олмаота иқтисодиёти Қирғизистон ва Тожикистон ялпи ички маҳсулотидан 5 марта кўпроқ
Фото:lenta.inform.kz
Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев ўзининг Олмаотага сафарига якун ясади. Бу ҳақда akorda.kz сайти хабар бермоқда. Назарбоевнинг айтишича, шаҳарда ўрта ва кичик бизнесни ривожлантириш учун бутун Қозоғистон бўйлаб энг яхши шароитлар яратилган.
Назарбоевнинг таъкидлашича, Олмаота йирик иқтисодий марказ сифатида шаклланиб, дунё даражасидаги мегаполисга айланган.
"Мустақиллик йилларида шаҳарнинг иқтисодий кўрсаткичлари жадал ўсди ва юқори кўрсаткичларга етди. Менга тақдим қилинган маълумотларга кўра, бугунги кунда Олмаота иқтисодиёти ҳажми Грузия ялпи ички маҳсулотидан 2 марта ҳамда Қирғизистон ва Тожикистон ЯИМидан деярли 5 марта каттароқдир. Бу эса нафақат шаҳарнинг, балки давлатнинг муваффақиятли ривожланиши кўрсаткичи ҳисобланади", деб айтган Назарбоев.
"Олмаота республика бюджети донори ҳисобланади, мегаполис бутун республика бўйлаб кичик ва ўрта бизнес бўйича энг яхши кўрсаткичларни намойиш қилмоқда", деб қўшимча қилган Назарбоев.
Унинг фикрича, шаҳарда кўкаламзорлаштириш бўйича ишларни давом эттириш ва ариқлар тизимининг тўлақонли ишлашини таъминлаш керак.
Мавзуга оид
08:30 / 21.03.2026
Олмаотада 48 нафар меҳнат муҳожирининг паспорти қайтариб олиб берилди
18:06 / 03.02.2026
2029 йилги қишки Осиё ўйинлари Қозоғистонда ўтказилади
16:44 / 15.01.2026
Халқаро Жаутиков олимпиадасида ўзбекистонлик ўқувчилар 14 та медал қўлга киритди
20:04 / 29.12.2025