Спорт | 16:00 / 22.09.2017
12540
1 дақиқада ўқилади

Олий лиганинг яна бир ҳаками «икки» баҳо олди

Фото: PFL

Ўзбекистон чемпионатининг 22-туридан ўрин олган «Шўртан» ва «Навбаҳор» жамоалари ўртасидаги учрашувни бошқариб борган тошкентлик ҳакам Олим Толибжонов учрашув назоратчиси томонидан «икки» баҳога лойиқ кўрилган.

ПФЛ расмий сайти берган қайдномага кўра, назоратчи Абдуллаев Толибжоновга 4.0 балл қўйган. Бу оддий тил билан айтилганда «икки» баҳога тенг деганидир. Қанот ва захира ҳаками эса одатдагидек нисбатан юқори баллар олишган.

Маълумот учун учрашувда 3:3 ҳисобидаги дуранг қайд этилган. Ҳозирча Толибжонов қандай қарорлари эвазига бу қадар паст баҳога лойиқ кўрилгани маълум эмас.

Эслатиб ўтамиз, ҳафта бошида «Бухоро» ва «Динамо» учрашувини бошқариб борган Рустам Бобомуродов ҳам назоратчи томонидан 4.0 баллга лойиқ кўрилган, кейинроқ ЎФФ президентига ҳакамнинг устидан тушган эътирозлар натижасида ташкилот Бобомуродовни бутун умрга ҳакамликдан четлатганди.

Мавзуга оид