Россия қуролларни тарқатмаслик бўйича мажбуриятларини бузишда айбланди
АҚШ давлат котиби Рекс Тиллерсоннинг маълум қилишича, Россия оммавий қирғин қуролларини тарқатмаслик бўйича келишувларни бузган.
"Биз Россияни тарқатмаслик бўйича саъй-ҳаракатларни қандай қилиб яхшироқ қўллаб-қувватлаши мумкин эканини ўрганиб чиқишга чақирамиз", - деди Тиллерсон БМТ Хавфсизлик Кенгашининг оммавий қирғин қуролларини тарқатмаслик бўйича масалага бағишланган йиғилишида. Унинг сўзларига кўра, АҚШ ва Россия жаҳонда тарқатмаслик режимини қўллаб-қувватлаб туриш учун алоҳида масъулиятга эгадир. Шунингдек, у бу соҳадаги қўшма дастурлар ҳақида ҳам эслаб ўтган.
"Афсуски, Россия сўнгги йилларда шундай ҳаракатлар қилмоқдаки, бу глобал нормаларни кучсизлантирмоқда ҳамда миллатлар масъулияти принципига зарар етказмоқда. Бунга мисоллар тарзида шуларни келтириш мумкинки, Россия ўрта ва кичик масофадаги ракеталарни тақиқлаш ҳақидаги шартнома, совуқ уруш якунида берилган хавфсизлик бўйича кафолатларга риоя этмаслик, ядро хавфсизлиги бўйича аввалги саъй-ҳаракатлар меросини ривожлантириш ҳаракатларига халақит бериш, шунингдек, МАГАТЭнинг махфий ядро дастурларини суриштирувдан ўтказишдаги мустақиллигини кучсизлантириш каби қоидабузарликларни амалга оширмоқда", - дея маълум қилди Тиллерсон БМТ ХК йиғилишида.
"Агарда, Россия Шимолий Корея атрофидаги инқирозга ечим топиш жараёнида ишончга сазовор бўлган томон ролини тикламоқчи бўлса, у ўзининг ядро хавфсизлиги ва қурол-яроғлар устидан назорат бўйича мажбуриятларига риоя этишини исботлаши мумкин", - дея қўшимча қилган Тиллерсон.
Эслатиб ўтамиз, Москва бундан аввал АҚШнинг ўрта ва кичик масофадаги ракеталарни тақиқлаш бўйича Шартномани бузаётгани ҳақидаги айбловларини рад этиб келган.
Мавзуга оид
12:30 / 01.11.2024
Европадаги қурол ишлаб чиқарувчилар маблағ етишмаслигидан шикоят қилмоқда
11:50 / 14.10.2024
WP: ЕИ қурол етказиб бериш ўрнига Украина ҲСКга сармоя киритмоқда
09:20 / 14.10.2024
Зеленский украин қуролларини ишлаб чиқаришни кенгайтириш ниятида
21:00 / 07.10.2024