Жаҳон | 16:29
1183
3 дақиқада ўқилади

Свердловск областида қуюн ҳодисаси кузатилди – фотолар

Ўнлаб уйлар вайрон бўлган, 16 киши жароҳат олган.

Фото: 7×7

Свердловск областида 22 июн куни кечқурун қуюн кузатилди. Мазкур табиат ҳодисасини дастлаб Малая Лая қишлоғида кузатишган. «Ҳаммаёқ вайрон бўлди. Устимизга бостириб келяпти!» – дейди гувоҳлардан бири ижтимоий тармоқларда эълон қилинган видеода. Кейин қуюн кучайган ва Кушва шаҳригача етиб борган, айнан ушбу ҳудуд ҳодисадан энг кўп жабр кўрган. ФВВ хабарига кўра, 27 минг атрофида аҳоли истиқомат қилувчи Кушва шаҳарчасида 99 та хусусий уй шикастланган, 32 таси буткул вайронага айланган. 16 киши жароҳат олган, улардан бири қўли синган ҳолатда Нижний Тагилдаги шифохонага олиб борилган. Электр узатиш линиялари шикастланиши оқибатида бир неча минг истеъмолчи электрсиз қолган. Ичимлик сув таъминотида ҳам узилишлар юзага келган.

Кушвада хавфсизлик нуқтайи назаридан газ узатиш ҳам ўчирилган. Шаҳарда фавқулодда ҳолат режими эълон қилиниб, одамларни вақтинча жойлаштириш пунктлари очилган. Шаҳардаги пабликларда коммунал хизматлар вазият оқибатларини бартараф этишга улгурмаётгани туфайли аҳолидан кўчаларни тозалашда ёрдам кўрсатишга чақирилган мурожаатлар эълон қилинган.

«Ведомости» нашри ёзишича, метеорологлар бундай ноодатий табиат ҳодисаси бошқа регионларда ҳам рўй бериши мумкинлигидан огоҳлантирмоқда. Олимлар фикрича, бунинг сабаби – «момақалдироқларни кучлироқ, бўронлар ва жалаларни шиддатлироқ қиладиган экстремал атмосфера жараёнлари кўпайишидир».

Қуйида Свердловск областида рўй берган қуюн ҳодисаси оқибатлари акс этган фотолар келтирилади.

Гувоҳлар томонидан ижтимоий тармоқда эълон қилинган фотосурат / 7×7
E1.RU | Новости Екатеринбурга
Гувоҳлар томонидан ижтимоий тармоқда эълон қилинган фотосурат / Astra
Гувоҳлар томонидан ижтимоий тармоқда эълон қилинган фотосурат / Astra
Гувоҳлар томонидан ижтимоий тармоқда эълон қилинган фотосурат / 7×7
Гувоҳлар томонидан ижтимоий тармоқда эълон қилинган фотосурат / 7×7
Гувоҳлар томонидан ижтимоий тармоқда эълон қилинган фотосурат / Varlamov News
Гувоҳлар томонидан ижтимоий тармоқда эълон қилинган фотосурат / Astra
Гувоҳлар томонидан ижтимоий тармоқда эълон қилинган фотосурат / Varlamov News

 

Азиз Қаршиев
Муаллиф Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид