Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Видео: Шавкат Мирзиёев Тошкент аэропортида кутиб олинди
18-20 сентябрь кунлари АҚШ сафарида бўлган Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 21 сентябрь куни кечқурун Тошкентга қайтиб келди. «Ўзбекистон24» телеканали президент минган самолёт Тошкентдаги халқаро аэропортга қўниши тасвирларини намойиш этди.
Видеода кўриш мумкинки, президентни аэропортда бош вазир Абдулла Арипов, Ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов, Миллий хавфсизлик хизмати раҳбари Рустам Иноятов, Президент ижро аппарати бошлиғи Зайнилобиддин Низомиддинов ҳамда Тошкент шаҳри ҳокими Раҳмонбек Усмонов кутиб олишган.
Шавкат Мирзиёев АҚШга ташрифи давомида БМТ Бош котиби, Болгария президенти, Грузия Бош вазири, Жаҳон Банки президенти, БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари, Халқаро валюта фонди бошқарувчи директори билан учрашди.
Давлат раҳбари Ўзбекистон-АҚШ бизнес форумида иштирок этди. Тадбир якунида АҚШ компаниялари билан умумий қиймати 2,6 миллиард долларга тенг бўлган йирик ҳужжатлар тўплами имзоланди.
Шунингдек, президент Нью-Йоркда истиқомат қилаётган ватандошлар билан ҳам учрашди ҳамда юрт тараққиётига ҳисса қўшмоқчи бўлган ёшларни Ўзбекистонга таклиф этди.
Мавзуга оид
08:40 / 16.05.2026
Тошкент аэропортида қарийб 1 кг синтетик наркотик ушлаб қолинди
14:21 / 05.05.2026
Тошкент учун янги аэропорт қурилгач, ҳозирги аэропорт ёпилади
10:21 / 19.12.2025
Тошкент аэропортида одам савдосига алоқадор гумонланувчи ушланди
23:15 / 24.08.2025