Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент аэропортида одам савдосига алоқадор гумонланувчи ушланди
Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Ички ишлар вазирлиги ходимлари ҳамкорлигида одам савдосига қарши кураш йўналишида ўтказилган тезкор тадбирда Тошкент халқаро аэропортида одам савдосига алоқадор гумонланувчи қўлга олинди.
Маълум қилинишича, пойтахтда истиқомат қилувчи, 1998 йилда туғилган С.Н. икки нафар фуқарони Таиланд давлатига фоҳишалик билан шуғулланиш мақсадида жўнатмоқчи бўлган вақтида аэропорт ҳудудида ушланган.
Шунингдек, дастлабки маълумотларга кўра, мазкур жиноий ҳаракатни ҳозирда Таиландда бўлган, 2005 йилда туғилган Ф.А. ташкиллаштиргани аниқланган.
Қайд этилишича, ҳолат юзасидан ушбу шахсларга нисбатан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 135-моддаси 2-қисми “б”, “г”, “е”, “з” бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
08:50 / 07.07.2026
59 мамлакатда одам савдоси тармоқларига зарба берилди
20:56 / 06.07.2026
Ўзбекистонда уюшган жиноятчилик даражаси паст, аммо муаммолар сақланиб қолмоқда - тадқиқот
23:14 / 04.07.2026
Тошкент аэропортида қарийб 12 кило гиёҳвандлик воситаларини олиб киришга уринган йўловчилар ушланди
13:14 / 07.06.2026