Донецкда “ДХР” вазири “Саша Ташкент”га суиқасд қилинди
Донецк шаҳрида шанба куни эрталаб иккита портлаш юз берди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди. Агентлик манбаси маълумотларига кўра, “ДХР” даромадлар ва йиғимлар вазири Александр Тимофеевга суиқасд уюштирилган.
Амалдор ҳужум натижасида жароҳат олди ва оғир аҳволда шифохонага етказилди, дея хабар берган агентлик суҳбатдоши.
«Интерфакс» агентлиги маълумотларига кўра, Тимофеевдан ташқари яна етти киши жабрланган. “ДХР”дагилар Тимофеевга суиқасд бўйича изоҳ бермади.
“Саша Ташкент” лақабли Тимофеев 2014 йилда “Таянч” жанговар бўлинмасига раҳбарлик қилган. Сўнг у “ДХР” даромадлар ва йиғимлар бўйича вазирига айланди, 2016 йилда эса “ДХР” ҳукумати раҳбарининг ўринбосари бўлди.
Тимофеевга “Саша Ташкент” лақаби у Тошкент олий умумқўшин қўмондонлик билим юртида таҳсил олгани туфайли қўйилган.
Мавзуга оид
12:06 / 14.12.2024
УҚК «Донецк» гуруҳи қўмондони алмаштирилди
15:20 / 30.10.2024
УҚК генерали Марченко: Донбассдаги фронт «парчаланди»
15:50 / 29.10.2024
Россия армияси Донецк областидаги Горняк шаҳрини эгаллади
22:49 / 15.08.2024