Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Германия бундестагининг янги таркиби 709 депутатдан иборат бўлади
Германиянинг янги, 19-сонли бундестаги 709 ўрингача кенгайтирилди. Ангела Меркелнинг ХДИ/ХСИ альянси ва Мартин Шульцнинг Германия социал-демократик партияси (ГСДП) парламентга сайловлар натижаларига кўра катта йўқотишга учраганига қарамасдан, йирик фракцияларни ташкил қилади. Шу билан бирга кичик партиялар парламентда кўпроқ ўринларга эга бўлдилар.
Бундестагнинг янги таркиби аввалгисига қараганда 78 та кўп ўринга эга бўлди. Аввалги парламент таркибида 631 ўрин бўлган.
Бундестагнинг янги таркибида ХДИ/ХСИга 246 ўрин (аввал 311 ўрин), ГСДПга 153 ўрин (аввал 193 ўрин) тегади.
"Германия учун муқобил" партияси эса йириклиги бўйича 3-рақамли фракцияни ташкил қилади (94 та ўрин). Озод демократик партия 80 ўрин, "Сўллар" фракцияси 69 ўрин ва "Яшиллар" фракцияси 67 ўрин олади.
Канцлерни танлаш ва ҳукуматни шакллантириш учун зарур бўлган депутатлар сони 355 нафарни ташкил қилгани сабабли ХДИ/ХСИ, Озод демократик партия ва "Яшиллар" бир коалицияга бирлашиши мумкин, шунда уларда 393 ўрин бўлади.
Сайловларнинг якуний расмий натижаси 12 октябрда янги бундестагнинг тантанали йиғилишида эълон қилинади.
Таъкидлаш жоизки, сайловлардаги давомат 76,2 фоизни ташкил қилди. 2013 йилги сайловларда бу кўрсаткич 71,5 фоизни ташкил қилган.
Энг юқори давомат мамлакат жанубида – Баварияда (78,2%), Баден-Вюртембергда (78,3%), Гессенда (77%) ва Рейнланд-Пфальцда (77,6%) қайд қилинган. Мамлакатнинг шимоли-ғарбида давомат пастроқ бўлган. Жумладан, давомат Қуйи Саксонияда 76,4% ва Шлезвиг-Гольштейнда 76,5% ҳамда мамлакатнинг ғарбида жойлашган энг йирик федерал ер – Шимолий Рейн-Вестфалияда 75,4%ни ташкил қилган.
Мавзуга оид
10:35 / 22.06.2026
Украина Германия ишлаб чиқараётган 600 та ракетага буюртма берди
10:15 / 22.06.2026
Германияда ишлашни истовчилар учун янги дастурлар ишга туширилди
12:04 / 18.06.2026
Ўзбекистон ва Германия биринчи хонимлари инклюзив таълим масалаларини муҳокама қилди
21:45 / 17.06.2026