Жаҳон | 19:30 / 26.09.2017
5672
1 дақиқада ўқилади

Грузия парламенти янги конституцияни қабул қилди

Фото:AP Photo / Leli Blagonravova, Pool

Грузия парламенти сешанба кунги навбатдан ташқари йиғилишда учинчи, якуний ўқишда мамлакат конституциясига тузатишлар киритишни аксарият овоз билан қабул қилди. Конституциядаги ўзгаришлар бошқарувнинг парламент шаклига ўтилишини кўзда тутади. 

Тузатишлар 117 овоз билан қўллаб-қувватланган, икки киши қарши овоз берган.

Грузия парламенти бундан олдин икки ўқишда тузатишлар пакетини қабул қилганди. Тузатишлар пакети махсус тузилган Давлат конституцион комиссияси томонидан ишлаб чиқилган. Улар мамлакат бошқарув тизимининг парламент шаклига ўтишни кўзда тутади. 

Конституциянинг янги варианти президент Георгий Маргвелашвили, мухолифат ва қатор нодавлат ташкилотлар томонидан қўллаб-қувватланмади. Улар музокаралар натижасида ҳукуматга ўзларининг тузатиш версияларини таклиф қилишди, бироқ ҳукмрон жамоада конституциянинг янги вариантига кейинроқ тузатиш киритишга ваъда беришди. 

Мавзуга оид