Спорт | 22:22 / 26.09.2017
17578
2 дақиқада ўқилади

Истанбул дербиси. Жуда хавфли дерби

Туркиядаги футбол фанатлари дунёдаги энг қизиққон фанатлар.

Ўтган ҳафтада «Фенербаҳче» ва «Бешиктош» жамоалари ўртасидаги дерби шафқатсиз дербилардан бирига айланди. Ўйин ҳаками меҳмонлар дарвозаси томон икки марта пенальти белгилади, 11та сариқ карточка ва 5та қизил карточка кўрсатилди. Учрашувда мезбонлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Меҳмон жамоа сардори Ўғузхон Ўзёқуб бурчакдан тўпни амалга ошираётган вақтда олинган сурат эса интернетда машҳурлашди. Уни бу вазиятда қўриқчилар муҳофаза этиб туришди.

Худди шундай ҳолат 9 йил муқаддам, 2008 йилнинг 28 мартида ҳам кузатилганди. Бу ҳолатда томонлар ўрин алмашган, «Фенербаҳче» футболчиси Алекс де Соуза «Бешиктош» стадионида қўриқчилар хизматидан фойдаланган ҳолда бурчак тўпини тепган, Алекс шу куни икки гол уриб, жамоасининг 2:1 ҳисобидаги ғалабасини таъминлаганди. 

2004 йил 19 сентябрь. Яна «Бешиктош» стадиони, аммо иккинчи томон бошқа. «Галатасарой» ярим ҳимоячиси Сабри Сариўғли жарима зарбасини бажармоқда. Ўша ўйинда ҳисоб очилмаган - 0:0. 

Мавзуга оид