Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Содиқ Сафоев ва Саймон Макдональд Ўзбекистон-Британия муносабатларини ривожлантириш масалаларини муҳокама қилдилар
2017 йил 25 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев ҳамда Буюк Британия ташқи ишлар вазирининг доимий котиби Саймон Макдональд раҳбарлигидаги Буюк Британия делегацияси аъзолари ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Делегация раҳбари С.Макдональд 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси қабул қилинишига баҳо берди, шунингдек ушбу ҳужжат доирасида тегишли дастурлар ва лойиҳаларни амалга ошириш борасида Ўзбекистон билан фаол ҳамкорлик қилишга тайёр эканлигини билдирди.
Суҳбат давомида томонлар сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий ва маданий-гуманитар соҳаларда ҳамкорликнинг устувор йўналишлари, шунингдек Ўзбекистон ва Буюк Британия ўртасида парламентлараро алоқаларни кучайтириш юзасидан фикр алмашдилар.
Мавзуга оид
18:06
Шавкат Мирзиёев лорд Стоквуд бошчилигидаги Британия делегациясини қабул қилди
10:30 / 16.06.2026
BBC ва FT: Стармер билан боғлиқ ёнғинлар ортида Россия изи бўлиши мумкин
23:06 / 15.06.2026
Британияда 16 ёшгача бўлган болалар учун ижтимоий тармоқлар тақиқланади
19:31 / 14.06.2026