Ўзбекистон ва Татаристон савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантириш ниятида
25 сентябрь куни пойтахтдаги Халқаро ҳамкорлик марказида Ўзбекистон ва Татаристон ишбилармон доираларининг қўшма бизнес-форуми бўлиб ўтди.
Форумда Ўзбекистон ва Татаристоннинг ташқи савдо, сармоя, ёқилғи-энергетика, автомобилсозлик, қурилиш, кимё, енгил саноат, тиббиёт, фармацевтика, транспорт ва транспорт коммуникациялари, логистика, ахборот технологиялари ва сайёҳлик соҳалари учун масъул вазирлик ва идоралари, компания ва концернлари раҳбарлари иштирок этди.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ғ.Ибрагимов, Татаристон Республикаси Президенти Р.Миннихонов ва бошқалар Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси Президентларининг учрашувларида эришилган келишувлар барча соҳаларда, жумладан, савдо-иқтисодий ва сармоявий ҳамкорликни ривожлантиришда муҳим ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилаётганини алоҳида таъкидлади.
Форумда Татаристоннинг 50 га яқин компанияси вакиллари Ўзбекистон иқтисодиётига сармоя жалб этишнинг устувор йўналишлари, мамлакатнинг нефть-газ, сайёҳлик, фармацевтика, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш каби соҳалардаги салоҳияти, амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар, яратилган сармоявий муҳит ва имкониятлар, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш борасидаги саъй-ҳаракатлар самаралари билан танишди.
Тадбирда нефть-газ, машинасозлик, тўқимачилик, фармацевтика, илм-фан, қишлоқ хўжалиги соҳаларида, Ўзбекистонда фаолият юритаётган эркин иқтисодий зоналарда инвестициявий лойиҳаларни амалга ошириш имкониятлари муҳокама қилинди. Ўзбекистон ва Татаристон компаниялари ўртасида амалий алоқаларни ривожлантириш, шунингдек, янги қўшма дастур ва лойиҳаларни бажариш юзасидан фикр алмашилди.
Бизнес-форум якунида Ўзбекистон Республикаси ва Татаристон Республикаси Савдо-саноат палаталари ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битим, туризмни ривожлантириш, ахборот-коммуникация, тиббиёт ва фармацевтика соҳаларида ҳамкорлик қилишга оид ҳужжатлар имзоланди.
Мавзуга оид
10:50 / 24.10.2024
Татаристон Ўзбекистонда қўшма иқтисодий ва саноат зоналари фаолиятини кенгайтиради
07:30 / 24.10.2024
Шавкат Мирзиёев Татаристоннинг "Дўстлик" ордени билан тақдирланди
17:06 / 29.09.2024
Татаристонда оғир автоҳалокатга учраган Ўзбекистон фуқароси ва унинг онаси ватанга қайтарилди
10:15 / 03.09.2024