19:56 / 27.09.2017
30169

Видео: Чак Норриснинг ягона ҳақиқий жанги. Ким ғолиб бўлганини топа оласизми? 

Фото: Hitek

Машҳур Чак Норрис АҚШда классик бразилча жиу-житсунинг дастлабки мухлисларидан бири бўлганлигини жуда кам одам билади. Техаслик буюк рейнжер 1980-йилларда Карлос Мачадонинг раҳбарлигида ушбу жанг санъатини ўрганган ва 1988 йилда бразилча жиу-житсу услубининг асосчиларидан бири бўлган Эли Грейсининг олдига чиқади.

Дэнни Лейн (ўша вақтда Чак Норриснинг бош йўриқчиси) томонидан видеога олинган ушбу семинарда Грейси кланини тўлиқ таркибда кўришингиз мумкин - бу ерда Рорион, Релсон, Риксон, Ройс, Ренцо ва Карлос Мачадонинг ўзи бор.

Видео Грейсининг жанг услуби нақадар самарали эканлигини кўрсатади. Қора белбоғ эгаси бўлган Чак Норрис Риксон олдига чиқади ва бутун томоша жуда қисқа вақт давом этади.

Ҳелио Грейсининг ўғли Риксон Грейси 18 ёшида бразилча жиу-житсуда қора белбоғини олади. Бир неча йилдан сўнг UFC шон-шараф залига кирди ва кучли жангчилар устидан кетма-кет ғалаба қозонгани билан машҳур бўлиб кетди.

Top