Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Машҳур актёр Чак Норрис вафот этди
У 40дан ортиқ филм ва сериалларда суратга тушган бўлиб, “Жасур Уокер: Техасча адолат” сериали ва машҳур актёр Брюс Лининг "Аждарҳо йўли" филмида ижро этган роли орқали танилганди.
Америкалик машҳур актёр ва жанговар санъат устаси Чак Норрис 86 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Variety хабар бермоқда.
Хабар қилинишича, у пайшанба куни Ҳавайидаги шифохонага ётқизилган ва эртаси куни вафот этган.
Чак Норрис 10 март куни туғилган кунини нишонлаганди.
У 40дан ортиқ филм ва сериалларда суратга тушган бўлиб, кино мухлисларига “Жасур Уокер: Техасча адолат” сериали ва машҳур актёр Брюс Ли билан Колизейда жанг саҳнаси билан ёдда қолган “Аждарҳо йўли” филми орқали танилган.
Чак Норрис дзюдода қора белбоғ соҳиби, Бразилия жиу-житсусида 3-даражали қора белбоғ, каратэда 5-даражали қора белбоғ, таэквондода 8-даражали қора белбоғ, танг су дода 9-даражали қора белбоғ ва чун кук дода 10-даражали қора белбоғ соҳиби бўлган. У 1968 йилда каратэ бўйича жаҳон чемпиони бўлган ва ушбу унвонни олти марта ҳимоя қилган.