00:53 / 16.11.2019
0
6872

Ўзбекистон жиу-житсу терма жамоаси ЖЧда қатнашиш учун Абу-Дабига етиб борди

Фото: Ўзбекистон жиу-житсу федерацияси

15-24 ноябрь кунлари БААнинг Абу-Даби шаҳрида жиу-житсу бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтади.

Ўзбекистон терма жамоаси мусобақада қатнашиш учун амирликлар пойтахтига 15 ноябрь куни етиб борди.

Чемпионатда дунёнинг 60дан ортиқ давлатлари спортчилари иштирок этади. Ўзбекистон терма жамоаси таркибидан 17 нафар жиу-житсучи жой олган.

ЖЧда қатнашадиган Ўзбекистон жиу-житсу терма жамоаси таркиби: Жўраев Жасур, Усмонов Камол, Набиев Ғайрат, Усмонов Сухроб, Сафаров Ризо, Бозоров Асадулло, Камолов Козимжон, Қурбонмуродов Озод, Эшонходжаев Хуршид, Хасанов Иршод, Муталов Шерзод, Ўринбоева Жайрона, Тохиров Азизбек, Худойбердиев Мансурбек, Аблоқулов Муродилло, Якубов Руслан, Мирзараҳимова Гулсанам, Якубов Юсуфбой

Маълумот учун, Ўзбекистонда жиу-житсу федерацияси 2017 йилда очилган эди.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top