Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда 2 йилдан бери қидирувда бўлган жиноятчи ушланди
Фото: KUN.UZ
Тошкентда 2 йилдан бери қидирувда бўлган жиноятчи ушланди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ хабарида айтилади.
Маълум қилинишича, 2017 йилнинг 28 сентябрь куни Юнусобод туман ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, Сергели тумани, Ўзгариш даҳаси ҳудудида, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 2-қисмида кўрсатилган (ўғирлик, яъни ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш) жиноятини содир этганлиги учун 2015 йил 4 июль куни жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман суди томонидан қидирув эълон қилинган И.З.Р. ушланди.
Таъкидланишича, ҳозирда унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.
Мавзуга оид
19:13
Тошкентда 12 та сунъий кўл ташкил этилади
17:33 / 27.04.2026
Пискентдаги сув таъминоти объектида 14 км қувур талон-торож қилинди
15:30 / 27.04.2026
“Пешлавҳани уч марта ўзгартиришга тўғри келди” — тадбиркорлар Тошкент дизайн-кодидан нега норози?
22:59 / 26.04.2026