КХДРнинг фойдали қазилма бойликлари ҳисоблаб чиқилди
Экспертлар КХДРнинг фойдали қазилма бойликларини 2,79 триллион долларга баҳолашди. Бу ҳақда Жанубий Кореядаги Ёнҳап агентлиги ер ости рудалари қазиб олиш билан шуғулланувчи Korea Resources компанияси маълумотига асосланган ҳолда хабар тарқатди.
Таҳлилчиларнинг ҳисоблашича, КХДРдаги фойдали қазилма бойликлари миқдори Жанубий Корея заминидагидан 14 баробар кўп. Бу бойликларни қазиб олиш билан 38 компания шуғулланади, шундан 33таси хитойликларники, шунингдек, Япония, Франция ҳамда Швейцария фирмалари билан келишувга эришилган. Сеул эса 2010 йилда Пёнгянг билан бизнес келишувлари амалга оширишни тўхтатган. Бунга ўшанда шимолликларнинг торпедолари Чхонандаги ҳарбийларга йўллангани сабаб бўлганди. Бу ҳужум оқибатида 50 нафар жанубий кореялик ҳалок бўлган, қурбонларнинг 2 нафари тинч аҳоли вакиллари бўлганди.
Мавзуга оид
17:12 / 08.10.2024
Шимолий Корея Россияни қўллаш учун Украинага ҳарбийларини юбориши мумкин
23:13 / 27.09.2024
Шимолий кореялик ҳакерлар Германиядаги қуролсозлик компаниясига ҳужум уюштирди
11:20 / 19.09.2024
Шимолий Корея яна ракета синовларини ўтказди
09:48 / 12.09.2024