Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Биринчи арман электромобили яратилди
Арманистонда илк ҳайдовчисиз электрокар яратилди. Автомобиль прототипи Еревандаги DigiTec-2017 технологиялар кўргазмасида намойиш қилинди.
Автомобиль арманистонлик муҳандислар ва тадбиркор Давид Геворгян томондан яратилган. Машина соатига 90 км тезлик билан юра олади, бироқ бир қувватланишда 40-50 км йўл босади. Келгусида муҳандислар юриш захираси кўрсаткичини 200 км гача етказишмоқчи. Машина аккумуляторлари 2-3 соат давомида қувватланади.
Naked Science нашрининг маълум қилишича, Арманистонда машинанинг қувватлаш ва тормоз тизимлари ишлаб чиқилган, электродвигатель ва батареялар комплекти хорижий компаниялардан сотиб олинган.
Машина видеокамера ва радар билан жиҳозланган ва бунинг эвазига у объектларгача бўлган масофа ва уларнинг ҳаракатланиш тезлигини аниқлай олади. Автопилот тизими ҳозирда лабораториядаги махсус тренажёрда синовдан ўтказилмоқда.
Геворгяннинг айтишича, машина нархи 6-8 минг доллар туради. Бироқ модел серияли ишлаб чиқаришга қўйилганда унинг нархи камаяди. Ҳозирда машинани ишлаб чиқариш учун сармоялар қидирилмоқда.
Мавзуга оид
09:45
Арманистон собиқ президентига мамлакатдан чиқиш тақиқланди
15:04 / 13.06.2026
Шавкат Мирзиёев Никол Пашинянни сайловдаги ғалабаси билан табриклади
10:45 / 13.06.2026
Арманистонда сайлов овозлари қайта саналди
16:23 / 11.06.2026