Спорт | 19:09 / 02.10.2017
16656
4 дақиқада ўқилади

Пикедан-Деулофэугача. Каталония терма жамоаси қандай кўриниш олган бўларди?

1 октябрь куни Каталония мустақиллиги учун референдум бўлиб ўтди. Мадридда буни тан олишмади. Конституцион суд референдумни ноқонуний деб топди. Аммо Барселона учун барибир эди. Улар озодлик учун қон тўкиб бўлсада, қатнашишди. Ҳозирча референдумнинг натижалари бўйича якуний натижалар чиққани йўқ. 

Келинг Каталониянинг озодлик учун кураши муваффақиятли чиқди, деб ҳисоблаб турамиз. Шундай бўлган тақдирда Каталонияга халқаро мусобақаларда иштирок этиш учун терма жамоа керак бўлади.

Умуман олганда футбол бўйича Каталония терма жамоаси 100 йилдан ортиқроқ вақт давомида мавжуд бўлган, улар вақти-вақти билан терма жамоа иштирокидаги норасмий ўртоқлик учрашувлари ташкил қилишган – унда Пике, Фабрегас, Бускетс бошқа бир қатор юлдузлар иштирок этиб келишган.

Агар ҳозирнинг ўзида ушбу жамоани шакллантириш керак бўлса у қандай кўриниш олган бўларди? Марҳамат фараз қилиб кўрамиз:

Дарвозабон Кико Касилья

Тақдир ҳазилини қарангки, бугунги кундаги Каталониянинг энг яхши дарвозабон «Реал» шарафини ҳимоя қилмоқда. Кико Каталонияда туғилган бўлиб, 14 ёшида «Реал» тизимига келиб қолганди, шундан сўнг у «Эспаньол»га ўтган ва 2015 йилда яна Мадридга йўл олганди. Ҳозир у Мадрид клубида асосан кубок учрашувларида кўриниш бермоқда.

Ҳимояда «Барселона» тарбияланувчилари. Марказда Жерар Пике ва Марк Бартра, ўнг қанотда Мартин Монтойя ва чап қанотда Жорди Альба

Ҳозирги кунда булардан иккитаси «Барселона»да фаолиятини давом эттирмоқда. Жорди Альба ва Жерар Пике жамоанинг ўзгармас футболчиларидан бўлиб қолишмоқда. Қолган икки футболчи эса «Барселона» омади юришмагач, бошқа жамоага йўл олишган. Монтойя «Валенсия»да, Бартра – эса Дортмундда тўп сурмоқда.

Уч нафар   яримҳимоячилар «Барселона»нинг икки футболчиси Серхи Бускетс, Сержи Роберто ва «Челси» футболчиси Сеск Фабрегас.

Уччала футболчи ҳам келиб чиқиши жиҳатдан Каталониянинг биринчи рақамли жамоаси тарбияланувчилари саналади. Ўз вақтида Фабрегас «Арсенал» сафига ўтиб кетган, кейинчалик «Барселона»га қайтганди. Гвардиоласиз қолган «Барса»да Сескнинг ишлари умуман юришмади у кўп вақт жамоада қолиб кетмади ва яна Лондонга, фақат бу сафар «Челси» сафига қайтди. Серхи Роберто ва Серхи Бускетс эса ҳамон «Барселона» шарафини ҳимоя қилишда давом этмоқда.

Ҳужум чизиғи. Жерар Деулофэу, Жерар Морено ва Боян Кркич.

«Барселона»да бу чизиқ узоқ йиллар тўлиқ жанубий америкаликларга ишониб топширилгани учун, бу чизиқ нисбатан кучсизроқ ва ном жиҳатдан камтарроқ кўриниши мумкин. Жерар Деулофэу маълум танаффусдан сўнг яна «Барселона»га қайтган бўлса, ижаралар гирдобига ўралашиб қолган Боян Кркич (ҳозирда «Сток Сити»га тегишли, «Алавес»да ижара асосида тўп сурмоқда) ва янги мавсум кашфиёти Жерар Морено. Морено «Эспаньол» сафида жорий мавсумда 3та гол киритишга улгурди. Албатта ҳужумнинг исталган қанотига Кристиан Тельони ҳам жойлаштириш мумкин. Камида у захирадан  майдонга тушиши мумкин бўлган биринчи рақамли номзод бўлади.

Бош мураббий

Агар бош мураббий ҳам каталон бўлиши керак деб ҳисоблайдиган бўлсак, бу номга Хосеп Гвардиоладан бошқа муносиб номни айтишнинг ўзи ғалаати. Аммо Гвардиола ҳозир фаолиятидаги энг муҳим паллани бутунлай бошқа жойда ўтаётганини ҳисобга олсак, Хавини бу ўрин учун энг муносиб деб кўриш мумкин. Демак, бу терма жамоа бош мураббийи — Хави.

Мавзуга оид