Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Бизнес Омбудсман” Самарқанд вилоятидаги тадбиркорлар билан учрашди
Мамлакатимизда тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтириш мақсадида Президентимизнинг Фармонига асосан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакили институти таъсис этилиб, вакилнинг вазифа ва ваколатлари аниқ белгилаб берилди.

Мазкур вазифаларни амалга ошириш мақсадида жорий йилнинг 25-27 сентябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакили Дилмурод Султанмуратович Касимов Самарқанд вилоятидаги тадбиркорлар билан учрашувлар ўтказди.
Мазкур учрашувларда асосан айрим сабабларга кўра фолиятини тўхтатган ҳамда фаолият юритиши давомида маълум муаммоларга дуч келаётган ҳамда ёрдамга мухтож тадбиркорлар билан мулоқот ўтказилди.
Учрашувларда иштирок этган тадбиркорлар ўзларини қизиқтирган саволларга тушунтиришлар олдилар, аксарият мурожаатлар учрашувнинг ўзида ҳал этилди.
Мавзуга оид
11:21 / 20.04.2026
Парвариш хизмати кўрсатувчи тадбиркорлар 2030 йилгача солиқдан озод этилади
12:15 / 10.04.2026
Хоразмда 7 минг сўмдан палов сотган тадбиркор жаримага тортилди
11:47 / 09.04.2026
“Обналчи” корхонанинг солиқ мажбурияти ҳалол тадбиркор гарданига юкланяпти” – тадбиркорлар Солиқ қўмитасидан норози
20:57 / 03.04.2026