Олмаота яқинида самолёт фалокатга учраши оқибатида 5 киши ҳалок бўлди
Олмаота яқинида Ан-28 самолёти борти ерга қулаши оқибатида 5 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Қозоғистон ички ишлар вазирлигининг фавқулодда ҳодисалар қўмитаси расмий вакили Руслан Иманкулов айтди.
"Самолёт 2017 йил 3 октябрда соат 19:15да Олмаота вилоятининг Илия туманидаги Междуречинск қишлоғи яқинида санавиациянинг Ан-28 самолёти қулаган. Дастлабки маълумотларга кўра, самолётда 5 киши бўлган ва уларнинг барчаси ҳалоқ бўлган", деб айтди Иманқулов.
Самолёт East Wing компаниясига тегишли бўлган. Самолёт ёнаётган ҳолда Олмаотадан 28 км узоқликда топилган. Самолёт Олмаота-Чимкент йўналиши бўйича санитар рейс амалга ошираётгани маълум қилинган.
Маълум қилинишича, бортда экипажнинг икки аъзоси ва икки нафар доктор бўлган. Улар бир касални ташиётган бўлганлар.
Мавзуга оид
22:56 / 09.08.2024
Қозоғистон ИИВ собиқ раҳбарига 5 йил муддатга шартли қамоқ жазоси тайинланди
20:56 / 11.06.2024
Қозоғистонда президент қароргоҳига ҳужум қилганлар турли муддатга қамалди
13:32 / 10.06.2024
Олмаотада 27 нафар ўзбекистонлик қўлга олинди
13:11 / 08.06.2024