Пойтахтдаги "Орзу" савдо-кўнгилочар маркази ўз фаолиятини тўхтатди
1 октябрь куни Тошкент шаҳрининг Зарафшон кўчасида жойлашган "Орзу" савдо-кўнгилочар маркази ўз фаолиятини тўхтатди. MyDay шу ҳақида хабар берди.
Мажмуа 4 йил давомида иш юритди. Унинг расмий очилиш маросими 2013 йилнинг 5 октябрида бўлиб ўтган.
Баъзи филиаллар аллақачон ўзига янги жой топиб улгурган - машҳур Barbeque Burger "Буюк Ипак Йўли" метроси томонга кўчиб ўтмоқда, Greens эса Samarqand Darvoza савдо-кўнгилочар марказидан қўним топди.
"Дизайнерлар хиёбони", шунингдек бошқа дўконлар ҳамда умумий овқатланиш бўлимларининг тақдири ҳозирча номаълум.
Таъкидлаш жоизки, бундан аввал бу масканда Demir Group филиали фаолият юритган. Жорий йилнинг сентябрида Давлат инвестиция қўмитаси, Туризмни ривожлантириш бўйича давлат қўмитаси, Тошкент шаҳар ҳокимияти ва Туркиянинг Demir Group компанияси ўртасида туризм соҳасида инвестициявий ҳамкорликни ривожлантириш бўйича меморандум имзолангани ҳақида маълум қилинганди.
Мавзуга оид
14:51 / 29.06.2024
Тошкентда “Орзу” хайрия кўргазмаси давом этмоқда
12:06 / 21.07.2021
21-22 июл кунлари “Samarqand Darvoza” СКМ бутун оилангиз учун 70% гача чегирмаларни эълон қилади
15:00 / 05.12.2019
Compass, Eski Shahar va Samarqand Darvoza да 70% гача чегирмалар «Magic Friday» катта қишки савдоси эълон қилинмоқда!
11:00 / 04.07.2019