Жаҳон | 22:00 / 04.10.2017
52516
2 дақиқада ўқилади
У учиб кетди: Ернинг илк сунъий йўлдоши учирилганига 60 йил тўлди (фото)
60 йил муқаддам СССРда Ернинг илк сунъий йўлдоши учирилган эди. 1957 йилнинг 4 октябрида Москва вақти билан соат 22:28 да инсоният янги космик эрага қадам босди. «Тура там» полигони — Бўлажак «Бойқўнғир» космодромидан ташувчи ракета тунги осмон сари парвоз қилди ва тарихда илк бор биринчи космик тезликка эришиб, Ернинг сунъий йўлдошини орбитага олиб чиқди. Унинг сигналини бутун дунёдаги радиоҳаваскорлар қабул қилишди. Йўлдошнинг Ер атрофида айланиш даври 96 дақиқани ташкил этди. У ер орбитасида 1958 йилнинг 4 январигача парвоз қилиб, 1440 марта Ер атрофини тўлиқ айланиб чиқди ва юксак илмий аҳамиятга эга кўплаб маълумотларни йиғиб берди.