Технология | 00:34
1084
1 дақиқада ўқилади

Хитой Starlink сунъий йўлдошларини ишдан чиқарувчи қуролини намойиш этди

Қайд этилишича, янги қурол бир лаҳзада ишга тушиши ва 40 даража совуқда ҳам тўхтовсиз ишлаши мумкин.

Фото: scmp.com

Хитой ҳарбий олимлари қуввати 100 гигаваттга етувчи микротўлқинли қуролни ишлаб чиқди ва муваффақиятли синовдан ўтказди, деб хабар берди South China Morning Post нашри.

Хабарга кўра, янги қурол АҚШ сунъий йўлдошлар гуруҳлари, жумладан, Starlink тармоғи электроникасини арзон ва самарали тарзда ишдан чиқара олади.

Мутахассисларнинг фикрича, орбита яқинидаги сунъий йўлдошларни ишдан чиқариш учун бир гигаватт қувватли импулс етарли. Аммо хитойлик олимлар қувватни 100 гигаваттгача оширишга эришишди.

Экспертлар микротўлқинли замбараклар Хитойга Пентагоннинг қимматбаҳо космик инфратузилмасини кам маблағ сарфлаган ҳолда бутунлай йўқ қилиш имконини беришини таъкидлашмоқда.

Қайд этилишича, янги қурол инновацион литий-ионли конденсаторлар туфайли бир лаҳзада ишга тушиши ва 40 даража совуқда ҳам тўхтовсиз ишлаши мумкин.

Дилшодбек Асқаров
Тайёрлаган Дилшодбек Асқаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид