АҚШ элчихонаси Солижон Абдураҳмоновнинг озод этилишига оид баёнот билан чиқди
АҚШ элчихонаси журналист Солижон Абдураҳмоновнинг озод қилинишига оид баёнот билан чиқди.
Унда таъкидланишича, «Америка Қўшма Штатлари журналист Солижон Абдураҳмоновнинг озод этилишини олқишлайди».
«Бу куни кеча инсон ҳуқуқлари фаоли Аъзам Фармоновнинг озод этилишидан сўнг кўп ўтмай яна бир узоқ муддатга қамалган виждон тутқунининг озод этилишидир. Жаноб Абдураҳмонов 2008 йилда қамалган эди. Қўшма Штатлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро ташкилотлар Абдураҳмоновнинг журналист сифатида ижтимоий-иқтисодий адолат, коррупция ва инсон ҳуқуқлари масалаларига оид олиб борган салмоқли фаолиятини эътироф этган.
Умид қиламизки, ушбу очиқроқ ёндашув давом этади ҳамда Ўзбекистон ҳукумати журналист ва фаолларга тааллуқли бўлган барча масалаларга Ўзбекистон конституцияси ва ҳуқуқий талабларга мувофиқ равишда ечим топади. Қонун устуворлигини таъминлаш Президент Мирзиёевнинг Ўзбекистонда инсон ҳуқуқларига оид халқаро андозаларни таъминлашга бўлган садоқатини мустаҳкамлайди.
Биз кенг кўламли сиёсий, ижтимоий ва инсон ҳуқуқлари соҳасига оид ислоҳотлар сари олға силжиш давом этишига умид қиламиз», - дейилади АҚШ элчихонаси баёнотида.
Мавзуга оид
17:22
Трамп Афғонистондан АҚШ қўшинларини олиб чиққанларни жазоламоқчи – ОАВ
10:05
Трампнинг қайтиши: Украина масаласида АҚШ ва Европанинг позицияси бўлинадими?
21:19 / 16.11.2024
Трамп Оқ уй тарихидаги энг ёш матбуот котибини тайинлади
15:52 / 16.11.2024