Дунёдаги биринчи “дрон-поездни” синовдан ўтказиш бошланди
Rio Tinto Австралия-Британия концерни – дунёдаги учинчи энг йирик тоғ-металлургия трансмиллий компанияси бўлиб, кўплаб мамлакатларда фаолият юритади. Юқори даражада ишлашни давом эттириш ва замон билан ҳамнафас бўлиш учун компания мутахассислари доимий равишда янги технологияларни синаб кўришади ҳамда уларни ишлаб чиқариш жараёнига фаоллик билан татбиқ этишади. Янгиликлардан бири яқинда Австралиянинг Пилбара минтақасида синовдан ўтказилган бошқарувчисиз юк поезди бўлди.
Бир неча "дрон-юк поездлари" яратилган AutoHaul лойиҳаси автопилотнинг дастурий таъминоти ва бошқа кутилмаган ҳолатлар билан боғлиқ муаммолар туфайли қайта-қайта кечиктирилди, лекин ҳозирда ишлаб чиқарувчилар 2018 йилдаёқ бошқарувчисиз поездни йўлга қўйиш ниятидалар. Шу билан бирга, ҳозирча автопилотдаги поездлар назоратчи машинистлар ҳамроҳлигида, составлар масофадан бошқарилган ҳолда тахминан юз километр йўлни босиб ўтди. Мустақил равишда улар фақат бир километр юришди, бироқ бу кўрсаткич автопилот барқарор ишлашга қодир экани ва белгиланган вазифани уддалаши мумкинлигидан далолат беради.
Юкларни мустақил равишда етказиб бериши мумкин бўлган поездлар компанияга кўп миқдордаги пулларни тежаб қолишни ваъда қилмоқда, сабаби бортда кишилар бўлмаса, тўхташ, дам олиш ва тушлик қилишга ҳам эҳтиёж юзага келмайди. Айнан шунинг учун “дрон-поезд" ўз манзилига тезроқ етиб келиши мумкин. Агарда ҳаммаси муваффақиятли амалга ошса, Rio Tinto дунёдаги биринчи бошқарувчисиз узоқ масофаларга мўлжалланган юк поездини йўлга қўйишни режалаштирмоқда.
Мавзуга оид
20:45 / 12.11.2024
Англияда биринчи аккумуляторли поезд синовдан муваффақиятли ўтди. У соатига 120 км тезликка чиқди
19:30 / 12.11.2024
Ёнғоқлар орттирилган ақлий заифликка чалиниш хавфини камайтиради — тадқиқот
10:56 / 07.11.2024
Помидордан қулупнайгача. Марсда яшай оладиган 8 та ўсимлик маълум қилинди
10:47 / 07.11.2024