Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Еврокомиссиядагилар Испанияда фуқаролик уруши бошланишидан хавфсирамоқда
Каталониядаги вазият таранглашуви Европанинг марказида фуқаролар урушини келтириб чиқариши мумкин. Бундай фикрни бюджет масалалари бўйича еврокомиссар Гюнтер Эттингер билдириб ўтган.
«Вазият жуда ва жуда хавотирли. Европанинг марказида фуқаролик уруши хавфи юзага келган. Мадрид ва Барселона ўртасида тинч музокараларга умид қилиш мумкин холос», дея Эттингернинг сўзларини келтирган The Telegraph.
Эттингер «агар сўров тушса» Европа Иттифоқи вазиятга аралашиши мумкинлигини айтган.
1 октябрь куни Каталонияда Испания қироллигидан ажраб чиқиш бўйича референдум ўтказилди. Испания ҳукумати ушбу референдумни ноқонуний деб топди ва сайлов участкаларини ёпиш учун полиция жўнатди. Натижада сайловчилар ва полициячилар ўртасида тўқнашувлар келиб чиқди. Полиция одамларни сайлов участкаларидан ҳайдаш учун резина ўқлар ва дубинкалар қўллаган. Натижада, 800 нафардан ортиқ сайловчи тан жароҳатлари олган.
Референдум натижаларига кўра, каталонияликларнинг 90 фоиздан ортиғи мустақиллик учун овоз берган. Испания ҳукумати ва Еврокомиссия референдумни ноқонуний деб топди. Аммо ҳафта охирида Каталония ҳукумати мустақиллик эълон қилмоқчи.
Мавзуга оид
20:20 / 14.06.2026
Швейцарияда референдум: мамлакат аҳолиси сонини чеклаш таклифи рад этилди
12:03 / 24.03.2026
Италияда суд тизими ислоҳоти референдумда рад этилди
09:30 / 16.03.2026
Экзитполлар: Қозоғистон янги конституция қабул қилинишини қўллаб-қувватлади
00:34 / 16.03.2026