Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Андижонда компьютер ўғрилари ушланди
Фото: KUN.UZ
Олтинкўл тумани ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ишлари натижасида, “Алишер текстил” масъулияти чекланган жамият биносида содир этилган ўғрилик жинояти фош этилди. Бу ҳақда Андижон вилояти ИИБ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Умумий нархи 4 млн. 300 минг сўм бўлган 7 дона “Intel” русумли компьютер процессори ва 5 дона “Samsung” русумли компьютерларни ўғирлаган Олтинкўл туманида яшовчи 1993 йилда туғилган А.Ж. ва 1988 йилда туғилган С.А.лар ушланди. Улардан далилий ашё сифатида 2 дона компьютер олинди.
Ҳолат бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмокда.
Мавзуга оид
21:08 / 26.04.2026
Андижонда икки кишини катта пул эвазига ҳаж зиёратига юборишни ваъда қилган шахс ушланди
22:05 / 12.04.2026
“Энди бу ерда бошқа ҳаракат қила олмайман”. Бабаян "Андижон" бош мураббийлигидан кетишини маълум қилди
22:14 / 11.04.2026
Қашқадарё ва Андижонда кучли таъсир қилувчи дори воситалари сотиб келган шахслар ушланди
16:09 / 31.03.2026