Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Андижонда Золотарёв хотирасига бағишланган халқаро бокс мусобақаси якунланди
Ҳар йили Андижонда ўзбек бокси мактаби ривожига ўзининг улкан ҳиссасини қўшган Ўзбекистонда хизмат кўрсатган мураббий В.И. Золотарёв хотирасига бағишланган анъанавий халқаро бокс мусобақаси ўтказилади.
Бу йил ўнинчи бор ўтказилган турнирда Ўзбекистоннинг барча вилоятлари ҳамда қўшни Қозоғистон ва Қирғизистондан ташриф буюрган 180 нафар спортчилар иштирок этдилар.



10 та эркаклар ва 5 та аёллар вазн тоифаларида бўлиб ўтган жанглар кескин курашларга бой тарзда ўтди. Айниқса, 49 килограмм вазнда Тошкент вилояти вакили Шерзод Парпиев ва андижонлик Аброр Абдусаломов, 69 килограмм вазнда қорақалпоғистонлик Фурқат Шомуратов ва мезбон жамоа вакили Сирожиддин Шодилжоновларнинг финал учрашувлари ёдда қоладиган лаҳзаларни тақдим этди.



Мусобақа якунига кўра, жамоа ҳисобида Андижон вилояти вакиллари 1-ўринни, Фарғоналик боксчилари 2- ўринни, Тошкент вилояти жамоаси 3-ўринни эгаллади.
Ғолиб ва совриндорлар вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси томонидан диплом, медал ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.
Kun.uz мухбири Элмурод Эрматов, Андижон
Мавзуга оид
10:20
Андижонда давлат захирасидаги ерни 160 минг долларга сотмоқчи бўлган фуқаро ушланди
10:00 / 01.07.2026
Андижонда дўпписи ичига 35 минг доллар яширган йўловчи ушланди
22:03 / 26.06.2026
Боксчи Усик учта чемпионлик камаридан воз кечди
16:27 / 26.06.2026