23:47 / 08.10.2017
6503

Дубай ўз аэропортларида тўлиқ автоматлашган чегара назорати жорий қилмоқчи

Фото: РИА Новости / Евгений Биятов

Дубай яқин йиллар ичида аэропортлардаги чегара назоратини тўлиқ автоматлашган режимга ўтказмоқчи, деб хабар бермоқда Arabian Business нашри.

Дубай аэропортининг терминалларидан бирида чегара назоратини соддалаштирувчи ва тезлаштирувчи "ақлли дарвозалар" ишламоқда.

Дубайнинг резидентлик масалалари ва хорижликлар ишлари бўйича дирекцияси бошлиғи ўринбосари Убайд бин Сурура ал-Ҳамирийнинг айтишича, Дубай "одам иштирок этмайдиган 100 фоиз виртуал чегарага" интилмоқда.

Ал-Ҳамирийнинг таъкидлашича, Дубайнинг иккита аэропорти юкланганлиги 2020 йилда 124 млн йўловчига етади ва айнан шу сабабли чегарада тезкор назорат бўлиши устувор ҳисобланади. Амалдорнинг айтишича, бунда "хавфсизлик, тезлик ва сифат" ўртасида мувозанатни сақлаб қолиш лозим.

Ал-Ҳамирийнинг таъкидлашича, ҳозирда "ақлли дарвозалар" йўловчиларнинг навбатда туриш вақтини қисқартиришга ёрдам берган. Бундай дарвозаларни Дубай аэропортининг қолган терминалларида ҳам ўрнатиш режалаштирилмоқда. 

Top