20:50 / 08.10.2017
16657

Жанубий Корея Шимолга қарши графит бомбаси қўлламоқчи

Фото: EPA

Жанубий Корея Шимолий Корея электр тармоқларини издан чиқара оладиган графит бомбасини яратиш технологияларига эга. Бу ҳақда ҳарбий идоралардаги манбага иқтибос келтирган ҳолда "Рёнхап" ахборот агентлиги хабар бермоқда. Манбанинг айтишича, Жанубий Корея бундай бомбани исталган вақт қура олади. 

"Мудофаа ишланмалари агентлиги томондан графит бомбасини тайёрлаш учун барча технологиялар олинган. Ҳозир биз бу бомбани исталган вақтда қура оладиган босқичдамиз", деб айтган номаълум ҳарбий амалдор.

Жанубий Корея бу бомбани Шимолий Кореяга қарши огоҳлантирувчи чора сифатида қўллашни ўйламоқда. Бу бомба портлаганда ҳавода графит толалар тарқалади. Бу толалар электр таъминоти линияларига тушганда, қисқа туташув келтириб чиқаради ва электр таъминотини издан чиқаради. Бундай қурол Форс кўрфази ва Югославиядаги уруш вақтида қўлланган. Бомба ўлим қуроли ҳисобланмайди.

Top