Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонлик таэквондочилар Малайзияда 4та медални қўлга киритишди
Таеквондо’нинг WTF йўналиши бўйича Малайзиянинг Куала-Лумпур шаҳрида бўлиб ўтган ёшлар ўртасидаги 2nd Malaysia Open International Taekwondo Championship 2017 мусобақасида юртимиз шарафини 8 нафар жажжи ҳамюртимиз ҳимоя қилди.
53 давлатдан ташриф буюрган спорт усталари ичида Дадамухаммедов Темурбек (27 кг. вазнда) ва Абдуллаев Абусуфён (27 кг. вазнда) бронза ва кумуш медалига эга бўлишган бўлса, Мирёкубов Мираброр (30 кг. вазнда) финалгача 6 жанг ўтказиб уларнинг барчасида ишончли ғалабага эришди. Мираброрбек финалда индонезиялик рақиби устидан ишончли ғалаба қозониб, мусобақа давомида кўрсатган жанг маҳорати юқори баҳоланди ва мусобақада энг зўр техникага эга спортчиси деб тан олиниб, қўшимча мукофотга эга бўлди.
Шунингдек, 20 кг вазнда иштирок этган Жаҳонгиров Жавоҳир барча рақибларини мағлуб этиб, олтин медаль соҳиби бўлди.

Бу каби ёшларимиз келажакда бошқа мусобақаларда ҳам Юртимиз шарафини янада кўкларга кўтаради, деган умиддамиз.
Мавзуга оид
11:42 / 02.06.2026
“Малайзия ёрдамга тайёр” – элчи исломий молияни жорий қилиш ҳақида
21:56 / 01.06.2026
Малайзия 16 ёшгача бўлган болаларга ижтимоий тармоқларда рўйхатдан ўтишини тақиқлади
08:18 / 05.05.2026
Зироат Мирзиёева Малайзия қироличаси билан учрашди
12:54 / 02.04.2026