Малайзия – Жанубий Шарқий Осиёда жойлашган, иқтисодий, маданий ва туристик салоҳияти юқори давлат. У Малай ярим ороли ва Борнео ороли шимолий қисмини қамраб олади. Мамлакат майдони тахминан 330 803 км². Аҳолиси эса 34 миллион атрофида (2025) бўлиб, турли миллат ва дин вакилларидан иборат. Расмий тили – малай, инглиз, хитой ва тамил тиллари ҳам кенг тарқалган.

Иқтисодиёти барқарор ўсиб бораётган, юқори даромадли ва саноатлашган тизимга эга. 2026 йилга келиб мамлакатнинг ялпи ички маҳсулоти (ЯИМ) номинал бўйича тахминан 502 миллиард доллар атрофида бўлиши кутилмоқда.

Туризм Малайзия иқтисодиётининг муҳим тармоқларидан бири ҳисобланади. 2024 йилда мамлакатга 25 миллиондан ортиқ халқаро сайёҳ ташриф буюрган, туризм даромадлари тахминан 102 миллиард ринггит (MYR) бўлган, бу хизматлар экспортидан келадиган катта маблағни англатади.

Сабаҳ: тропик табиат ва ороллар

Мамлакат шарқий қисмида жойлашган Сабаҳ штати Малайзия туризм саноатининг энг муҳим ҳудудларидан биридир. Борнео оралининг шимолий қисмидаги мазкур жой тропик ўрмонлар, маржон рифлари, ороллар ва биологик хилма-хиллиги билан машҳур. Айнан шу табиий ресурслар Сабаҳни дам олиш маскани бўлиш билан бир қаторда, экологик туризм марказига ҳам айлантирган.

Расмий маълумотларга кўра, 2025 йилда Сабаҳ ҳудудига 3,79 миллиондан ортиқ сайёҳ ташриф буюрган ва туризм соҳаси 8,74 миллиард ринггит даромад келтирган. Бу кўрсаткичлар Сабаҳ туризми пандемиядан кейин тез тикланганини ва халқаро сайёҳлар оқими яна ўсаётганини кўрсатади. Ҳукумат 2026 йилда бу кўрсаткични 4 миллион сайёҳга етказишни режалаштирмоқда.

Сабаҳнинг маркази ҳисобланган Кота Кинабалу шахри эса туризм инфратузилмаси ривожланган ҳудуд сифатида танилган. Деңгиз бўйидаги бу шаҳар бир вақтнинг ўзида курорт зонаси,