Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
БМТ: 13 млн суриялик гуманитар ёрдамга эҳтиёж сезмоқда
Сурияда 13 млн киши гуманитар ёрдамга эҳтиёж сезмоқда, деб маълум қилди БМТнинг гуманитар ёрдам координатори Панос Моумцис Истанбулдаги Marriott Hotel Sisli меҳмонхонасида ўтган матбуот-анжуманда.
Координаторнинг айтишича, унинг Туркияга келишидан мақсад 2018 йилда Сурияга гуманитар ёрдамни етказишни режалаштиришдан иборат.
"Олдинда қиш ва биз Туркияга Сурияга гуманитар ёрдам етказишни муҳокама қилгани келдик. Биз Сурияда ва бошқа минтақалардаги барча кучларни гуманитар ёрдамни сиёсий қуролга айлантирмасликка, уни сиёсий дастак сифатида қўлламасликка чақирамиз", деб айтди Моумцис.
Моумциснинг айтишича, Сурияда 2,9 млн киши шошилинч гуманитар ёрдамга муҳтож, 400 мингга яқин одам қамал қилинган туманларда ёрдам кутмоқда.
Мавзуга оид
08:33 / 02.06.2026
Венада Асад даври генерали устидан суд бошланди
08:29 / 01.06.2026
Ўзбекистон Сурияга маҳсулот экспорт қилишни бошламоқчи
20:33 / 30.05.2026
«Меҳр» операциялари натижасида 530 дан ортиқ киши Ўзбекистонга қайтарилди
18:07 / 30.05.2026