Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фоторепортаж: Мактаб формаларининг янги намуналари намойиш этилди
11 октябрь куни "Ўзбекенгилсаноат" АЖ биносида эскизлар асосида ишлаб чиқилган мактаб формалари намуналари кўргазмаси ташкил этилди. Кўргазмада "Шарқ либослари дизайн маркази" ҳамда "Ўзбекенгилсаноат" АЖ тизимидаги корхоналар томонидан эскизлар яратилиб, намуналар асосида ишлаб чиқилди.
Тадбирда "Ўзбекенгилсаноат" АЖ тизимидаги 50та трикотаж маҳсулотларни ишлаб чиқарувчи корхоналардан 12таси ўз тайёр маҳсулотлари билан иштирок этишди. Улар орасида "Шарқ либослари дизайн маркази", "Истиқлол текстиль" (Идеал), "Жаннати Бибихоним", "High Fashion Group", "Косон универсал", "Cotton Road", "Bagira Tex", "Gulmira Tekstil", "EKO planeta", "Ferangiz Fashion", "Urganch Bahmal", "Tumaris Tekstil" каби корхоналарни учратиш мумкин.
Кўргазма давомида болалар турли ёшларга мўлжалланган баҳор, куз ва қиш мавсумига мос мактаб формаларини намойиш қилишди. Kun.uz мухбири мазкур тадбирда иштирок этиб, янги мактаб формалари намуналаридан фоторепортаж тайёрлади.






Мавзуга оид
10:46 / 13.10.2025
Ўзбекистон Осакадаги бутунжаҳон кўргазмасида олтин медални олди
11:05 / 29.05.2025
Шарқ санъатидан метафизикагача: “Оламлар орасидаги нур” кўргазмасида нималар намойиш этилмоқда?
09:38 / 26.04.2025
Eco Expo Central Asia: Тошкентда илк бор экологик технологиялар кўргазмаси бўлиб ўтади
11:34 / 19.03.2025