Шавкат Мирзиёев Беларусь президентини Ўзбекистонга таклиф қилди
Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев Сочида ўтказилаётган МДҲ аъзо давлатлари раҳбарларининг саммити доирасида Беларусь Республикаси президенти Александр Лукашенко билан учрашди. БЕЛТА хабарига кўра, Шавкат Мирзиёев Беларусь раҳбарини Ўзбекистонга таклиф қилган.
Шавкат Мирзиёев давлат раҳбарларининг 2016 йил Самарқандда ўтган учрашувидан кейин Ўзбекистон ва Беларусь муносабатлари фаоллашгани, ўзаро савдо айланмаси сезиларли ошганини таъкидлади. Икки мамлакат иқтисодиёти бир-бирини тўлдириши, қишлоқ хўжалиги, тўқимачилик, машинасозлик, озиқ-овқат саноати ва бошқа соҳаларда фойдаланилмаган катта имкониятлар мавжудлиги қайд этилди.
Александр Лукашенко Беларусь Ўзбекистон билан ҳамкорликни ҳар томонлама ривожлантиришдан манфаатдор эканини таъкидлади.
«Беларусь Ўзбекистонга Марказий Осиёдаги муҳим иқтисодий шерик сифатида қарайди. Мамлакатларимиз ўртасидаги муносабатлар дўстлик ва ўзаро манфаатдорлик тамойиллари асосида ривожланиб бормоқда», дейилади ЎзА хабарида.
Қўшма корхоналар ташкил этиш, савдо уйларини кенгайтириш, хомашёни чуқур қайта ишлаш бўйича ҳамкорлик қилиш масалалари муҳокама қилинди.
«Мен сизни 2018 йил Ўзбекистонга ташриф буюришга таклиф этаман ва бу тарихий воқеага айланиши лозим», деган Ўзбекистон раҳбари.
Президент учрашувда қатнашган ҳукумат аъзоларига ушбу ташрифга юқори даражада тайёргарлик кўришни кўрсатма қилган.
Шавкат Мирзиёев келгуси йил февраль ойида Ўзбекистонда Беларусь Маданият кунлари бўлиб ўтишини маълум қилиб, бундай тадбирлар икки давлатлар ўртасидаги муносабатларни янада ривожлантиришини билдириб ўтди.
Мавзуга оид
12:27 / 09.11.2023
Рақамли божхона, саноат кооперацияси, энергетика: ИҲТ доирасида Ўзбекистоннинг таклифлари
12:06 / 09.11.2023
Шавкат Мирзиёев ИҲТ доирасида савдони соддалаштириш тўғрисида битим қабул қилишга чақирди
11:34 / 09.11.2023
Шавкат Мирзиёев Қозоғистон билан ҳамкорликни ривожлантириш муҳимлигини таъкидлади
10:57 / 09.11.2023