БАА Шимолий Корея билан дипломатик алоқаларни узишини эълон қилди
Бирлашган Араб Амирликлари Шимолий Корея билан дипломатик алоқаларни узишини эълон қилди. Шу сабабли БАА Шимолий Кореянинг дипломатик миссияси тўхтатилишини маълум қилди ва ўзининг Пхеньяндаги элчисини ортга чақиртириб олмоқда. Бу ҳақда БАА ташқи ишлар вазирлигининг баёнотига иқтибос келтирган ҳолда амирликнинг WAM ахборот агентлиги хабар берди.
Ахборот агентлиги маълумотларига кўра, БАА Шимолий Корея фуқароларига тегишли бўлган компанияларга лицензиялар ва янги визалар беришни тўхтатади.
Таъкидланишича, бу қарор БМТ Хавфсизлик кенгаши Пхеньяннинг ядро ва ракета синовларига қарши қабул қилган резолюцияларига мувофиқ қабул қилинди.
5 августда БМТ Хавфсизлик кенгаши бир овоздан Шимолий Кореяга санкцияларни кучайтирувчи резолюцияни қабул қилганди. Янги санкциялар Пхеньянни экспортдан оладиган йиллик 3 млрд долларлик даромадининг учдан биридан маҳрум қилади.
Мавзуга оид
18:59 / 19.11.2024
ЖЧ-2026 саралаши. Ўзбекистон Шимолий Корея билан ўйинда 10 киши қолиб, қийин ғалабага эришди
14:15 / 12.11.2024
БАА ўзбекистонлик ҳайдовчиларни иш билан таъминлашни режалаштирмоқда
09:08 / 08.11.2024
Зеленский: Курск областидаги КХДР аскарлари йўқотишларга дучор бўлмоқда
20:15 / 27.10.2024