«Эпика»ни сотишдан тушган 44 млн. сўмни ўз эҳтиёжи учун сарфлаб юборган шахс ушланди
2017 йилнинг 21 август куни, А.И. ўзганинг мулкини алдов ва ишончини суистеъмол қилиш йўли билан қўлга киритиш мақсадида, Чилонзор тумани ҳудудида, фуқаро Ф.М.нинг ишончига кириб, унга “Эпика” русумли автомашинасини 44.000.000 сўм пулларга сотишда ёрдам беришини билдириб, мазкур автомашинани бошқа шахснинг номига расмийлаштирган, бироқ харидордан олинган пулларни алдов йўли билан қўлга киритиб, ўз эҳтиёжлари учун сарфлаб юборган. Бу ҳақда пойтахт ИИББ хабар берди.
Мазкур ҳолат юзасидан, Чилонзор тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 1-қисми (фирибгарлик, яъни ўзганинг мулкини алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан қўлга киритиш) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган ва А.И.ни ушлаш чоралари кўрилган.
Ички ишлар идоралари ходимлари томонидан ўтказилган тергов-тезкор тадбирлар натижасида, А.И. аниқланган ва ушланган.
Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.
Мавзуга оид
12:41 / 10.11.2024
Тошкентда лицей ўқитувчиси ўқувчини дўппослади
15:30 / 22.10.2024
Тошкентда Lacetti икки пиёдани уриб юборди
21:29 / 27.09.2024
Чилонзорда “дом” қурмоқчи бўлган фирма мансабдорлари терговга тортилди
16:18 / 25.09.2024