Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Очиқ валюта позициясини юритиш бўйича қоидаларга ўзгартиришлар киритилди
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг «Очиқ валюта позициясини юритиш Қоидаларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги қарори эълон қилинди.
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тўғрисида»ги қонуни ва Ўзбекистон Республикаси президентининг 2017 йил 2 сентябрдаги ПФ-5177-сон «Валюта сиёсатини либераллаштириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви қарор қилди:
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2005 йил 28 майдаги 610-сон қарори билан тасдиқланган очиқ валюта позициясини юритиш Қоидаларига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилди.
Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга кирди.
Қоидаларга киритилаётган ўзгартиришдан бирига кўра, преамбула (кириш қисми) ва 12-бандда «ваколатли банклар» сўзлари «тижорат банклари» сўзлари билан алмаштирилди.
Шунингдек, 1-, 4- ва 6-банднинг иккинчи-бешинчи, еттинчи ва саккизинчи хат бошларидаги «ваколатли банк» сўзлари «тижорат банки» сўзлари билан алмаштирилди.
Мавзуга оид
18:41 / 23.06.2026
Ўзбекистонда 464 та ёнилғи қуйиш шохобчаси фаолияти вақтинча тўхтатилди
19:51 / 27.05.2026
1 доллар ≠ 1 сўм ≠ 1 рубл. Валюталар қиймати нега ҳар хил?
09:39 / 27.05.2026
Марказий банк валюта операциялари тартибига ўзгартиш киритмоқчи
20:41 / 08.05.2026