Жамият | 10:35 / 13.10.2017
5376
1 дақиқада ўқилади

Яккасарой туманида маъмурий назорат қоидаларини бузган шахс қўлга олинди

Тошкент шаҳар Яккасарой туман ИИБ профилактика инспекторлари соҳавий хизмат ходимлари билан биргаликда маъмурий назорат қоидаларини бузган шахс қўлга олинди.

Бу ҳақда KUN.UZ’га ИИВ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси хабар берди.

Яккасарой туманида 12 октябрь куни соат 19.03да, 1973 йилда туғилган, муқаддам 2009 йилда Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми билан судланган, Ш.Руставели кўчаси 49-уйда яшовчи В.С.га нисбатан маъмурий назорат ўрнатилганлигини била туриб, 5 октябрь куни рўйхатдан ўтиш учун туман ИИБга келмасдан, маъмурий назорат қоидаларини бузганлиги аниқланди. 

Мазкур ҳолат юзасидан Яккасарой тумани ИИБ томонидан фуқаро В.С.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 226-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.

Мавзуга оид