Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда Lacetti уриб кетган пиёда вафот этди
Яккасарой туманида Lacetti тартибга солинган пиёдалар ўтиш жойидан йўлни кесиб ўтаётган фуқарони уриб юборди. Жабрланувчи шифохонада вафот этди.

Фото: Видеодан кадр
Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси Яккасарой туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан маълумот берди.
Қайд этилишича, 2 май куни соат 17:40 ларда Яккасарой тумани КҲАЙ кўчасида 2004 йилда туғилган А.А. Lacetti русумли автомашинасини бошқариб кетаётиб, тартибга солинган пиёдалар ўтиш жойидан кесиб ўтаётган пиёдани уриб юборган.
ЙТҲ оқибатида пиёда олган тан жароҳатлари натижасида шифохонада вафот этган.
Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳайдовчига қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Аввалроқ Самарқандда Lacetti пиёдалар йўлакчасидан ўтаётган ўнга яқин кишини уриб кетгани тўғрисида хабар берилганди. Тармоқларда тарқалган видеода бир нечта машина пиёдаларни ўтказиб юбориш учун тўхтаганини, Lacetti машинаси эса катта тезликда келиб, пиёдалар йўлагини кесиб ўтаётган фуқароларни уриб, қарама-қарши йўлга чиқиб кетганини кўриш мумкин.
Мавзуга оид

19:36 / 08.07.2025
Тошкентда Tico йўлни кесиб ўтаётган 3 ёшли болани уриб юборди

13:31 / 08.07.2025
Тошкент вилоятида ЙТҲ юз берди, жароҳат олганлар бор

16:33 / 07.07.2025
Тошкентда Damas йўл четида турган юк автомобили тиркамасига бориб урилди

16:17 / 07.07.2025