Жаҳон | 18:42 / 13.10.2017
22547
1 дақиқада ўқилади

Берлин: Европа ва Россия АҚШга қарши бирлашиши мумкин

Фото: РИА Новости / Виталий Белоусов

Вашингтоннинг Эрон ядро келишуви бўйича позицияси туфайли Европа АҚШдан узоқлашиши ва Россия ҳамда Хитойга яқинлашиши мумкин. Бу ҳақда Германия ташқи ишлар вазири Зигмар Габриэль RND немис нашрига берган интервьюсида айтиб ўтди.

«Эрон билан [ядро келишуви бўйича] битимни бекор қилиш Яқин Шарқни кескин инқирозлар минтақасига айлантиради», - деди вазир. 

Габриэль бу ҳолатда яна янги уруш эҳтимоли борлиги ҳақида ҳам огоҳлантирди.

«Катта муаммо шундаки, Эрон билан келишув Америка ички сиёсати ўйини бўлиши мумкин. Шунинг учун Европанинг бу масала бўйича умумий фикрга эга бўлиши жуда муҳим... Биз америкаликларга уларнинг хатти-ҳаракати бизни, европаликларни Эрон масаласи бўйича Россия ва Хитой билан умумий позицияга яқинлаштириши – АҚШга қарши бўлишини кўрсатиб қўйишимиз керак», - дея қўшимча қилиб ўтган Германия ТИВ раҳбари. 

Мавзуга оид