Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Президент Вьетнамга ҳамдардлик билдирди
Фото: AFP
Ўзбекистон президенти Вьетнам президентига ҳамдардлик мактуби йўллади.
«Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Вьетнамнинг шимолий ва марказий минтақаларида вайронкор тошқин юз бериб, кўплаб инсонлар қурбон бўлгани муносабати билан Вьетнам Социалистик Республикаси Президенти Чан Дай Куангга таъзия изҳор этди», дейилади президент матбуот хизмати хабарида.
Охирги хабарларга кўра, Вьетнамнинг марказий ва шимолий қисмида кузатилаётган сув тошқинлари оқибатида 40 киши ҳалок бўлган ва 22 киши бедарак йўқолган.
Сув тошқинидан Тханьхоа ва Нгеан, шунингдек мамлакат шимолидаги Шонла, Хоабинь, Йенбай провинциялари энг кўп зарар кўрган. Мазкур ҳудудларда 1,2 мингта уй вайрон бўлган, автомобиль йўллари бузилган.
Мавзуга оид
18:30 / 05.04.2026
Маҳачқалъада сув тошқини туфайли уч қаватли уй қулади
11:15 / 06.03.2026
Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида сел хавфи эълон қилинди
00:11 / 17.08.2025
Ҳиндистон ва Покистондаги сув тошқинлари оқибатида 200дан ортиқ киши қурбон бўлди
00:44 / 15.08.2025